Суратда Баходир Алимов чапда, Шоҳжаҳон Жумаев ўнгда.
Фото-коллаж: Bankers.uz
Хабар беришларича, Алимов Баходир Мураджанович - “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, Трансформацион офис раҳбари этиб тайинланган. Б.Алимов (1984 йил туғилган) ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, мазкур банк тизимида фаолият юритган, шу билан бирга, банк бошқаруви аъзоси ҳисобланар эди.
Шунингдек, яна бир бошқарув раиси ўринбосари лавозимига Жумаев Шоҳжаҳон Шокирович тайинланган. Ш.Жумаев (1990 йил туғилган) ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда "Микрокредитбанк" раҳбари пора билан қўлга олинди
Сентябрь ойида муаммоли кредитлар 371 млрд. сўмга камайди
Халқ банки Бошқарув раиси журналист ва блогерлар билан учрашди
Универсалбанкка Бошқарув раиси тайинланди
"S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистондаги 3 та банкнинг кредит рейтингларини ўзгартирди