Молия вазирлиги 2022 йил 1 декабрь ҳолатида янги тартиб асосида ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумотни тақдим қилди. Унга кўра, янги тартиб асосида ажратилган ипотека кредитлари қолдиғи 7,39 трлн. сўмни ташкил қилмоқда.
Молия вазирлиги ресурсларидан 12 та тижорат банки орқали аҳолига кредитлар ажратилмоқда. Ушбу ресурслардан энг кўп ипотека кредитларини Қишлоқ қурилиш банк (1,76 трлн. сўм), Ипотека-банк (1,51 трлн. сўм) ва Ўзмиллийбанк (1,20 трлн. сўм) томонидан берилмоқда.
Манба: Молия вазирлиги
Ҳудудлар кесимида энг кўп кредитлар Тошкент шаҳри (1,63 трлн. сўм, 5000 дона квартира), Самарқанд вилояти (784 млрд. сўм, 3248 дона квартира) ва Фарғона вилояти (685 млрд. сўм, 3220 дона квартира) да уй-жойлар сотиб олиш учун берилган.
Манба: Молия вазирлиги
Молия вазирлиги ресурсларининг 6,45 трлн. сўми ипотека кредитлари учун, 454,7 млрд. сўми даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ипотека кредитларининг бошланғич тўловини субсидиялаш учун, 241,8 млрд. сўми ипотека кредитларининг кредит фоиз тўловини субсидиялаш учун йўналтирилган.
Аввалроқ Марказий банк томонидан 1 декабрь ҳолатида ипотека кредитлари ҳақида маълумот тақдим қилган эди. Регуляторга кўра, банклар томонидан ажратилган ипотека кредитлари қолдиғи 12,72 трлн. сўмни ташкил қилади. Ушбу маблағларнинг 9,17 трлн. сўми Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан, 3,40 трлн. сўми банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, 152,2 млрд. сўми Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорациясининг Глобал савдони молиялаштириш дастурига қўшилди
Ўзагроэкспортбанк бошқарув раиси лавозимига россиялик мутахассис тайинланди
2021 йилда миллий валюта АҚШ долларига нисбатан 3,4 фоизга қадрсизланди