Марказий банк 2022 йилнинг 11 ойи давомида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври давомида мамлакатимиз тижорат банклари томонидан жами 63 703 нафар фуқарога 12 трлн. 721 млрд. сўмдан зиёд ипотека кредитлари ажратилган. Бу бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 1,21 трлн. сўмга кўпайди. Ажратилган кредитларнинг 75 фоизи (47 671 нафар фуқарога 9 трлн. 566,5 млрд. сўм) бирламчи бозордаги уйларга, 25 фоизи эса (16 032 нафар фуқарога 3 трлн. 154,5 млрд. сўм) иккиламчи бозордаги уйларган ажратилган.
Ипотека кредитларнинг 59 фоизи - 37 896 нафар эркакка (8 трлн. 053,2 млрд. сўм), 41 фоизи 25 807 нафар аёлга (4 трлн. 667,8 млрд. сўм) берилган.
Ипотека кредитлари бўйича асосий ресурс манбаси (72,1 фоизи) сифатида Молия вазирлиги маблағлари (9 трлн. 169,0 млрд. сўм) бўлиб турибди.
Ипотека кредитлари асосан Тошкент шаҳри (3 трлн. 890,3 млрд. сўм), Самарқанд вилояти (1 056,8 млрд. сўм) ва Фарғона вилояти (1 036,6 млрд. сўм) расмийлаштирилган.
1 декабрь ҳолатида "Янги тартиб" асосида ажратилган ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси 17,2 фоизни, банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари (тижорий ипотека кредитлари) ўртача фоиз ставкаси 23,6 фоизни ташкил қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Bankers.uz нашри Ўзбекистон банк тизимининг 2021 йил одамларини аниқлади
Навоийда банк ходимини урган фуқаро 15 суткага қамалди
Ravnaq-bank Кузатув кенгаши таркиби янгиланди