Аввалроқ турк банклари Россиянинг МИР тўлов тизимига хизмат кўрсатишни тўхтатгани тўғрисида хабар берган эдик. Туркия молия муассасалари Ғарбнинг иккиламчи санкцияларига тушиш хавфи ортидан бундай қарорга келган эди.
Ҳозирда русийзабон ОАВ ва форумларда турк банклари томонидан Россия ва Беларус фуқароларига хизмат кўрсатишда яна бир қатор чекловлар қўйилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Декабрь ойи бошидан бери Туркиянинг Denizbank'идаги ҳисоб рақамидан бошқа хорижий ҳисоб рақамига валюта ўтказмалари онлайн амалга оширилмади, деди Форбес нашри суҳбатлашган икки нафар банк мижози. Бу 2000 еврогача бўлган пул ўтказмалари учун амал қилади.
Нашрнинг қайд этишича, Denizbank россияликлар орасида рублда ҳисоб очиш ва бу орқали конвертация фарқидан тежаш имконияти мавжудлиги билан машҳур эди. Банк алоқа маркази ўтказмарларни амалга ошириш учун ҳисоб рақам очилган банк бўлинмасига ташриф буюришни маслаҳат бермоқда.
SWIFT ўтказмаларнинг тўхтатилиши аксарият турк банклари хорижликларнинг мамлакатдан пулни олиб чиқиб кетишини истамаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин, дейди маҳаллий ҳисоб рақамларни очишга ёрдам бераётган россияликлардан бири. Унинг сўзларига кўра, SWIFT ўтказмаларни тўхтатган биринчи турк банки Ziraat bank ҳисобланади.
Айрим банклар (масалан, Fibabanka) ўзининг россиялик мижозларига карталарини чет элда ишлатишларини тақиқлади, дея давом этади Форбес суҳбатдоши. Унинг фикрича, SWIFT ўтказмаларини ўчириб қўйиш ва турк банк карталари фаолиятини чеклаш тенденцияси давом этади. Fibabanka билан боғланган мижозга "кредит ташкилоти сиёсатига мувофиқ" Россия ва Беларус фуқаролари карталари мамлакат ташқаридаги операциялар учун блоклангани тўғрисида айтилган.
"Менимча, бу алоҳида ҳолат эмас. Шунчаки Fibabanka - бу ҳақда оммага маълум қилган биринчи банк бўлди. Икки ҳафтадан буён мижозларим турк карталари билан АҚШ ва Европанинг интернет-дўконларидаги харидлар учун тўловларни амалга ошира олмаяпти", - дейди Frank Media нашрига молия ҳуқуқи бўйича юрист Елена Рязанова.
Тасодифий хабарлар
Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Н.Холмуродов Ипотека банк вилоят филиали раҳбарига кредит ажратиш масаласида босим ўтказган
Ипотека банкни хусусийлаштириш кечиктирилмоқда
ANORBANK банкка уюштирилган ахборот хуружи тўғрисида қўшимча баёнот берди