Марказий банк 1 декабрь ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 33 млрд. 441,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг ноябрь ойида ўтган ойга нисбатан 1 млрд. 125,7 млн. долларга кўпайди.
Захира активлар таркибида монетар олтин 22,46 млрд. долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 1 млрд. 457,6 млн. долларга кўпайган бўлса, олтиннинг физик ҳажми 50 минг унцияга камайган.
Ялпи захираларнинг валюта қисми октябрь ойи билан солиштирганда камайиш ҳажми 357,0 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 9,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Нақд валюта ва депозитларнинг 378,3 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 9,554 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон АҚШ давлат облигацияларини сотиб олиш фикридан қайтгани тўғрисида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк хориждаги ўзбекистонликлар ва юртдошларимиз учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда
Қорақалпоғистонда ҳоким ёрдамчилари ўқитилмоқда
Moody's бир нечта Ўзбекистон банкларининг кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди