Капиталбанкнинг 40 млн дона имтиёзли акцияси оддий акцияларга конвертация қилинади

06.12.2022 07:31

1 284

Имтиёзли акцияларнинг умумий қиймати 38 млрд сўмни ташкил қилади. Бунда ҳар бир акциянинг номинал қиймати 950 сўмни ташкил қилади.

1 декабрь куни "Капиталбанк" АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.

Йиғилишда акциядорлар томонидан банкнинг 40 млн дона миқдордаги имтиёзли акцияларини худди шунча миқдордаги овоз бериш ҳуқуқини берувчи оддий акцияларга конвертация қилишга қарор қилинди. Имтиёзли акциялар 2020 йил 9 октябрда ҳар бирининг номинал қиймати 950 сўм бўлган умумий 40 млн дона миқдорида чиқарилган. Имтиёзли акцияларнинг умумий қиймати 38 млрд сўмни ташкил қилади.

Имтиёзли акциялар оддий акцияларга конвертация қилинганидан кейин банк устав капитали 38 млрд сўмга ортади. Конвертацияда номинал қиймати 950 сўм бўлган умумий миқдори 40 млн дона оддий акция чиқарилади.

Шунингдек, ушбу йиғилишда имтиёзли акциялар бўйича дивиденд тўлаш масаласи ҳам кўрилган. Унга кўра, бир дона имтиёзли акция учун 209 сўм (ёки имтиёзли акция номинал қийматининг 22 фоизи) миқдорида дивиденд тўлашга қарор қилинган. Дивидендлар 2023 йилнинг январь ойида тўлаб берилади.

Аввалроқ "Continent Insurance" компаниясининг Капиталбанкдаги улуши қарийб 30 фоизга етгани тўғрисида хабар берган эдик.


Теглар:

#капиталбанк#акция

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган