Фото: Қувонч Ғайратов / Bankers.uz
Ака-ука тадбиркорлар — Мақсуд ва Равшан Абдусамадовларга тегишли "Continent Insurance" МЧЖ жорий йил 22 ноябрь куни биржадан ташқари савдолар орқали "Капиталбанк" АТБ акцияларининг бир қисмини сотиб олган. Бу ҳақда Тошкент республика фонд биржаси маълумотларига таяниб, Корпинфо телеграм канали хабар бермоқда.
Фото-коллаж: Bankers.uz
Биржа маълумотларига кўра, "Continent Insurance" МЧЖ молиявий лизинг ширкати Капиталбанк устав капиталидаги 15,69 фоиз ёки 67,3 миллион дона дона оддий акцияларини харид қилган ва натижада жамиятнинг жами акциялари сони 124,9 млн. донага (ёки 29,1% га) етган. Битим қиймати 63,94 млрд. сўмни ташкил қилади. Бунда оддий акция учун 950,04 сўм (акциянинг номинал қиймати) миқдорида тўлов тўланган.
Эслатиб ўтамиз, Мақсуд ва Равшан Абдусамадовлар "Капиталбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзолари ҳисобланишади. М.Абдусаматов, шу билан бирга, Кузатув кенгашига раислик қилади.
Мақсуд Абдусамадов, шунингдек, Капиталбанкнинг 6,7 фоиз акцияларига тўғридан-тўғри эгалик қилади.
Битим амалга ошгунича бўлган Капиталбанк акциядорлари рўйхати. Манба: Давлат статистика қўмитаси
Continent Insurance 2018 йил май ойида ташкил қилинган. Корхонанинг асосий фаолият йўналиши молиявий лизинг ҳисобланади. Корхона номида "суғурта" (Insurance) сўзи бўлса-да, Суғурта фаолиятини амалга оширувчи корхоналар реестрида мавжуд эмас.
Ака-ука Абдусамадовларнинг Капиталбанкдаги улуши ортганига қарамай, банк акциялари назорат пакети ҳалиям Алишер Усмоновга тегишли компаниялари назорати остида бўлиб турибди.
Тасодифий хабарлар
Беҳзод Ҳамраев: Ҳам инфляция ошиши, ҳам иқтисодиёт ўсиши параллел давом этса бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди
Янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди
Қозоғистон Халқ банки раҳбари Умут Шаяхметова Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида иштирок этди
Молия вазирлиги бир қатор лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилмоқда
Халқаро валюта жамғармаси миссияси баёноти: Ўзбекистон банкларининг молиявий ҳолатини синчковлик билан кузатиб боришни давом эттириш зарур