Anorbank sof.uz сайтини судга берди

Anorbank sof.uz сайтини судга берди

"Anorbank" АЖ sof.uz нашрини судга берди. Нашр кеча, 4 декабрь куни ўзининг манзилига суд чақирув қоғози келганини маълум қилди. Аnorbank Bankers.uz'га даъво билан судга мурожаат қилганини тасдиқлади.

Суддан умумий 15 млрд. сўм миқдорида банк фойдасига sof.uz нашридан ундириб бериш ҳамда раддия бериш сўралмоқда. Бунда 10 млрд. сўм банкнинг бой берилган фойдаси, 5 млрд. сўм эса ишчанлик обрўсига путур етказилгани учун сўралмоқда.

Шундай қилиб, ҳозирда сайт устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 148, 153, 162, 163-моддаларига асосан иш очилган бўлиб, суриштирув ҳаракатлари бошланган.

Sof.uz сайти хабарида банк даъволарини рад этадиган ёки тасдиқлайдиган маълумотлар мавжуд эмас. Шунингдек, сайтда нашр муассиси, бош муҳаррири тўғрисида ҳам маълумотлар жойланмаган.

Юрист Баҳодир Ахмедовнинг ёзишича, 15 млрд сўм учун ҳисоблаганда (иқтисодий судларда 2 фоиз) давлат божи 300 млн сўм бўляпти. Номулкий низо учун БҲМ 10 баробари - 3 млн. сўм. Даъвони таъминлаш мақсадида сайт мулклари хатланиши бўйича суд ажрим ҳам чиқариб қўйган.

Бу — тижорат банкига ОАВ томонидан етказилган йирик миқдорда зарарни қоплашни сўраб, судга мурожаат қилиш бўйича Ўзбекистон яқин тарихидаги биринчи ҳолат ҳисобланади.

Аввалроқ Anorbank томонидан банкка уюштирилаётган ахборот хуружи юзасидан расмий баёнот берилган эди. Баёнотда ОАВ сифатида sof.uz интернет-нашрини амалдаги қонунчиликни бир неча марта бузганликда айбланган.


Теглар:
×