Uzum Nasiya акциялари биржа листингга киритилди

Uzum Nasiya акциялари биржа листингга киритилди

Uzum экотизими таркибидаги Uzum Nasiya хизматини тақдим этувчи "Solutions Lab" АЖ Тошкент республика фонд биржаси котировка рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда биржа матбуот хизмати.

Компания акциялари 24 ноябрдан бошлаб савдога қўйилди. Оддий акциялар ( UZ 7057740019) SOLA акция тикерини олди.

Қайд этилишича, бу IT технологиялар ва дастурий таъминот ишлаб чиқариш соҳасидаги биржа листингга киритилган илк компания бўлди.

2021 йил якунига кўра, корхонанинг устав капитали 28,62 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Ўтган молия йилида Солутионс Лаб 31,06 млрд. сўм соф тушум олган, шундан 28,42 млрд. сўми соф фойда ҳисобланади.

Жорий йилнинг 3 февраль куни "Solutions Lab" МЧЖ тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни қўлга киритган эди. Ўшанда корхона Paymart бренди остида тўлов тизими сифатида фаолият юритаётган эди. 27 октябрда эса Paymart бозордаги фаолиятини Uzum Nasiya бренди остида давом эттириши маълум қилинди.

Фото: uzumnasiya.uz

Uzum экотизими онлайн маҳсулотлар сотиш ва сотиб олишга ихтисослашган бўлиб, экотизим таркибида Uzum Market, Uzum Nasiya ва Uzum Bank'лар мавжуд.

Экотизим таркибидаги Uzum Bank 28 октябрда Bank Apelsin'синнинг экотизимга қўшилиши натижасида пайдо бўлди. Ҳозирда Apelsin тўлов тизимининг бренд ранги сариқдан бинафша рангга ўзгарган. Банк номи расман 1 декабрдан Uzum Bank'га ўзгариши хабар қилинган.

Фото: Apelsin


Экотизим таркибидаги маҳсулотлар битта юридик ёки жисмоний шахсга тегишли эмас. Масалан, Uzum Market "ZENIT TEHNOLOGII" МЧЖга, Uzum Nasiya "Solutions Lab" АЖга, Uzum Bank эса "Капиталбанк" АТБга тегишли.


×