Бахтиёржон Рахматов ЎзСҚБ Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан кетди

Бахтиёржон Рахматов ЎзСҚБ Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан кетди

Корпоратив ахборот порталидаги маълумотларга кўра, 1 ноябрь куни "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Кузатув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раиси ўринбосари Бахтиёржон Рахматов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳамда Б.Рахматовни банк Бошқаруви аъзолигидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бахтиёржон Рахматов 2021 йил июль ойида Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланганди. Ушбу лавозимга қадар у банкни стратегик ривожлантириш департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

Ҳозирда Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раиси ўринбосари лавозими вакант турибди. Ижтимоий тармоқдаги айрим хабарларга кўра ушбу лавозимга банк Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Шахзод Юсупов тайинланиши кутилмоқда.

×