Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув Раисига иккита ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда банкнинг HR хизмати хабар бермоқда.
Янги ўринбосарлардан бири Рахматов Бахтиёр Алиевич шу вақтга қадар Банкни стратегик ривожлантириш департаменти директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
Иккинчи ўринбосар Абдурахманов Фаррух Талипжанович ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Давлат дастурлари лойиҳалари билан ишлаш департаменти директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
Аввалроқ Bankers.uz нашри ЎзСҚБ Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Таваккалов "Tenge Bank" Бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эди.
Тасодифий хабарлар
Hi-Tech Bank'нинг бир неча млрд. сўмлик ўз вақтида тўланмаган қарзлари борлиги маълум бўлди
Агробанк форум доирасида Германия ва Россия банклари билан келишувлар имзолади
Туронбанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
Марказий банк бўш иш ўринларига махсус телеграм бот орқали ишга қабул қилмоқда
5 минг ва 10 минг сўмлик нима сабабдан янгиланаётгани маълум қилинди