Марказий банк 2022 йилнинг 10 ойи давомида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври давомида мамлакатимиз тижорат банклари томонидан жами 58 656 нафар фуқарога 11 трлн. 514 млрд. сўмдан зиёд ипотека кредитлари ажратилган. Ажратилган кредитларнинг 76 фоизи (44 349 нафар фуқарога 8 трлн. 769,7 млрд. сўм) бирламчи бозордаги уйларга, 24 фоизи эса (14 307 нафар фуқарога 2 трлн. 745,1 млрд. сўм) иккиламчи бозордаги уйларган ажратилган.
Ипотека кредитларнинг 59 фоизи - 34 856 нафар эркакка (7 трлн. 302,6 млрд. сўм), 41 фоизи 23 800 нафар аёлга (4 трлн. 212,2 млрд. сўм) берилган.
Ипотека кредитлари бўйича асосий ресурс манбаси (72,9 фоизи) сифатида Молия вазирлиги маблағлари (8 трлн. 394,8 млрд. сўм) бўлиб турибди.
Ипотека кредитлари асосан Тошкент шаҳри (3 трлн. 539,3 млрд. сўм), Самарқанд вилояти (955,1 млрд. сўм) ва Фарғона вилояти (948,7 млрд. сўм) расмийлаштирилган.
1 октябрь ҳолатида "Янги тартиб" асосида ажратилган ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси 17,2 фоизни, банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари (тижорий ипотека кредитлари) ўртача фоиз ставкаси 23,5 фоизни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ Осиё тараққиёт банки ипотека бозори учун яна 150 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда жуда кўп фойдаланувчилар ўз пластик картасидаги маблағлар ечиб олингани ҳақида ёзишмоқда
Марказий банк меҳнат муҳожирлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди
Аслида ҳеч қандай қиймати йўқ бўлган 1 000 000 АҚШ долларлик купюрани 40 000 АҚШ долларига пуллаётган фирибгарлар қўлга тушди
Пискентда 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди
Asia Alliance Bаnk Бошқарув Раиси алмашди