Фото: 2GIS
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга ипотека кредитлашни ривожлантириш учун навбатдаги кредит ажратиш қарорини маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизматига асосланиб, Спот хабар бермоқда.
150 миллион доллар миқдоридаги қарз маблағлари Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига тақдим этилади. Компания, ўз навбатида, ушбу ресурсларни тижорат банкларига жойлаштиради. Банклар томонидан ажратиладиган ипотека кредитлари уй-жойларни сотиб олиш ва таъмирлаш учун ажратилади.
ОТБнинг ипотека бозорини ривожлантириш дастури шартларига кўра, маблағнинг камида 32,5 фоизи уй-жой сотиб олувчи аёлларга ипотека кредити расмийлаштриш учун йўналтирилиши керак. Ташкилот янги транш ипотека секторини ривожлантириш ва банк хизматларига инновацияларни жорий этишни рағбатлантиришини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Тараққиёт банки биринчи марта Ўзбекистонга 2019 йилда ипотека кредитларини қайта молиялаштириш ресурсларини тақдим этганди. 150 миллион долларлик транш 2023 йил март ойи охиригача берилиши режалаштирилган эди, бироқ ипотека кредитларига бўлган талаб юқори бўлганлиги сабабли ресурслар муддатидан бир йил аввал тугаганди.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади
Қашқадарёда шифокор кўрикка келган беморнинг картасидаги пулларни ўзлаштирган
Ўзагроэкспортбанк сотилди
Январь ойида муаммоли кредитлар миқдори 500 млрд. сўмга ортди
"Истеъмол кредити тўғрисида"ги Қонунга киритиладиган ўзгартиришлар парламентда муҳокама қилинмоқда