Марказий банк Туркистонбанкнинг субординар қарзи бўйича баёнот берди

08.11.2022 17:28

1 301

Туркистонбанкнинг айрим мижозлари субординар қарзларни давлат томонидан қайтарилишини талаб қилаётганига регулятор ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ Туркистонбанкнинг айрим мижозлари субординар қарзларни давлат томонидан қайтарилишини талаб қилаётгани тўғрисида хабар берган эдик. Регулятор ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

Маълум қилинишича, 4 ноябрь куни Марказий банкка бир гуруҳ фуқаролар томонидан “Туркистонбанк” ХАТБ омонатига жойлаштирилган пул маблағларини банк ходимлари субординар қарз сифатида расмийлаштирганлиги ва бугунги кунда банкка берилган қарз маблағларининг қайтарилиши кафолатланмаганлиги юзасидан мурожаатлари келиб тушган.

Марказий банк мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини назоратга олган бўлиб, уларда қайд этилган масалалар бўйича тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижалари ва амалга оширилган ишлар юзасидан мурожаатчиларга ва кенг жамоатчиликка маълумот берилади.

Теглар:

#Марказий_банк#Туркистон_банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган