"UZCARD"га янги бош директор тайинланди

"UZCARD"га янги бош директор тайинланди

Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz

Ягона умумреспублика процессинг маркази — (UZCARD) аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан Олимжон Асрорович Зокиров UZCARD директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олимжон Зокиров / Фото: Facebook

О.Зокиров 2005 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. 2007 йилда Буюк Британиянинг Борнмут университетида магистрлик даражасини олган. 

У 2019 йилдан буён UZCARD’да турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Компания бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланишидан аввал бош директорнинг молиявий технологиялар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2020 йил ноябрь ойидан компания бош директори бўлиб ишлаб келган Фаррух Зияев компания таркибидаги бошқа лавозимга ўтганлиги маълум қилинган.

Фаррух Зияев / Фотоскриншот: YouTube

Эслатиб ўтамиз, жорий йил октябрь ойида UZCARD яна хусусийлаштирилган ва 210 млрд. сўм эвазига тўлиқ жисмоний шахслар эгалигига ўтган эди.

Теглар:
×