“ASIA ALLIANCE BANK” АТБ 10 ноябрь куни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказишини маълум қилди. Йиғилиш Тошкент шаҳар Махтумқули кўчаси 2а-уйда жойлашган банк биносида ўтказилади.
Йиғилиш кун тартибидан банк Кузатув кенгашининг амалдаги таркибининг ваколатларини тугатиш ва янги таркибдаги Кузатув кенгаши сайлаш каби масалалар ўрин олган.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга банк акциядорлари реестри 2022 йил 4 ноябрь операцион кун якунига тузилади.
Банкнинг амалдаги Кузатув кенгаши таркиби билан қуйида танишишингиз мумкин:
Эслатиб ўтамиз, Asia Alliance Bank жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича 136,6 млрд. сўм соф фойда олган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 95,4 млрд. сўмга кўпроқ.
Тасодифий хабарлар
Бизнесни ривожлантириш банки микролойиҳалар учун очиқ эшиклар кунини ўтказмоқда
Банкларнинг муаммоли кредитлари йил бошига нисбатан қарийб 3,4 трлн сўмга кўпайди
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди