Фото: Oson
Аввал хабар берилганидек, Марказий банк иккита тижорат банки -- "Туркистон" ХАТБ ҳамда "HI-TECH BANK" ХАТБларнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олди.
Мазкур вазият мамлакатдаги йирик электрон пул тизимларидан бири бўлган OSON учун ҳам жиддий муаммоларни туғдирган. Бу ҳақда компания асосчиси Фарҳод Маҳмудов Spot'га берга интервьюсида маълум қилган.
Компания раҳбарининг маълум қилишича, у банкнинг энг йирик корпоратив мижозларидан бири сифатида лицензиянинг бекор қилиниши ҳақида оммавий ахборот воситаларидан билиб олган ва олдин бу вазият тўғрисида хабардор қилинмаган.
"Менинг муносабатим дарҳол бўлди: мен офисга келдим, жамоа билан муаммони ҳал қилишнинг оқибатлари ва йўлларини ҳисоблаб чиқдим, кейин дарҳол банк вакиллари билан учрашдим. Музокаралар натижалари шуни кўрсатдики, бу ҳолда бизнинг фойдаланувчиларимиз зарар кўрмоқда, биз эса уларнинг ишончини йўқотмоқдамиз, мамлакат аҳолиси эса умуман электрон пулга бўлган ишончни йўқотмоқда. Шуни тушуниш керакки, эндиликда нафақат бизнинг компаниямизнинг пуллари, балки ушбу банкда хизмат кўрсатилаётган бошқа тизимларнинг электрон ҳамёнлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг омонатлари, хорижий компанияларнинг инвестиция пуллари ҳам музлатилган." - деган Ф.Маҳмудов.
Фарҳод Маҳмудов / Фото: Spot
Ф.Маҳмудовнинг айтишича, ҳозир қарийб 7,5 миллиард сўм музлатилган, шундан 1,5 миллиарди OSON фойдаланувчилари ҳамёнидаги электрон пуллардир. Ҳозирда компания электрон ҳамёндан пулни тўғридан-тўғри банкка қайтаришни истаган фойдаланувчиларини йўналтиришга мажбур бўлаётганини маълум қилган. Бу эса компаниянинг олти йиллик обрўси ва қарийб ярим миллион долларлик инвестицияларини хавф остига қўяётгани айтилган.
Интервьюда Ф.Маҳмудов ҳозирда регуляторнинг чора-тадбирларини кутаётганини ва масалани қонун доирасида тезроқ хал қилинишини кутаётганини маълум қилган.
"Биз музлатилган пулни компания учун харажат деб ҳисоблаймиз, бу эса бир йил ичида тўланади, чунки ҳисобварақлар музлатилмайди ва маблағлар қайтарилади. Электрон ҳамённинг ишлашини тиклаш учун биз тизимни зудлик билан бошқа, ишончли банкка ўтказамиз." - деган Ф.Маҳмудов
Тасодифий хабарлар
Халқ банкига қарашли бир нечта банк хизматлари марказлари фаолияти тугатилди
2021 йилда 9,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган
Тошкентда "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар бўлиб ўтди — фотоҳисобот