Марказий банк «Туркистон» ХАТБ ҳамда "HI-TECH BANK" ХАТБлардан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олди.
Бугун, 7 октябрь куни бўлиб ўтган Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши шундай қарорга келган.
Туркистонбанк ва Hi-Tech Bank "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 54 ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликлар содир этган деб топилган. Иккала банкда ҳам:
- банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарлича захиранинг мавжуд эмаслиги;
- регулятив капиталининг эллик фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрганлигини;
- банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;
- бухгалтерия ҳисобининг ҳисоботга оид маълумотлар бузилишига олиб келадиган ва банкнинг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттириш имконини бермайдиган қоидабузарликлар билан юритилганлиги;
- банк фаолиятидаги қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банк кўрсатмаларининг белгиланган муддатда бажарилмаганлиги;
- жиддий қоидабузарлик учун Марказий банк томонидан жарима қўлланилганидан кейин ҳудди шундай қоидабузарликни такроран содир этилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Марказий банк бошқаруви шундай қарорга келган.
Марказий банк Бошқарувининг 22/1-сонли қарорига асосан Туркистонбанкни тугатиш комиссияси тайинланди ва қонунга асосан банк ишларини бошқариш бўйича, шу жумладан, банк акциядорларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва бошқаруви ваколатлари ушбу комиссияга ўтди.
Hi-Tech Bank'ни тугатиш комиссияси Марказий банк Бошқарувининг 22/2-сонли қарорига асосан тайинланди. Банкнинг барча ваколатлари ушбу комиссияга ўтди.
“Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, иккала банкдаги омонатчиларнинг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 февраль куни S&P Global Ratings агентлиги Туркистонбанкнинг дефолт сценарийга яқинлашаётгани маълум қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Finance TCI Капиталбанк акциялари назорат пакетини қўлга киритди
Марказий банкда низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолияти йўлга қўйилди
Халқ банки Раисига янги ўринбосарлар тайинланди
Микрокредитбанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди