АТ "Алоқабанк" 2022 йилнинг 9 ой якунлари бўйича чораклик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталига жойлаштирилган.
Ҳисоботга кўра, банк жорий йилнинг III чораги якунида 160,13 млрд. сўм соф фойда олган. Бу ўтган даврнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга кўпроқ. Банк 2021 йил 1 октябрь ҳолатида 99,9 млрд. сўм соф фойда олган.
Ҳисобот даврида банк активлари 15,19 трлн. сўмни, мажбуриятлари 13,39 трлн. сўмни, капитали эса 1,72 трлн. сўмни ташкил қилмоқда.
Алоқабанк 2022 йилнинг 9 ойи давомида жами 1,68 трлн. сўм даромад қилган. Даромадларининг 64,4 фоизи фоизли даромадлар ҳиссасига тўғри келади. Банк даромадлари 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 443,8 млрд. сўмга ёки 35,9 фоизга кўпроқ.
Жами харажатлари эса 1,55 трлн. сўмни ташкил қилмоқда (фоизли харажатлар 46%). Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 410,27 млрд. сўмга кўпроқ. Банк 2022 йилнинг 9 ойи давомида ишлаб топган фойдасидан 37,27 млрд. сўм фойда солиғи тўлаган.
Тасодифий хабарлар
"Янги Ўзбекистон" ва "Наврўз" мавзуларига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилмоқда
Январдаги совуқ об-ҳаво туфайли 5 трлн. сўмга яқин кредит тўловлари муддати узайтирилади
Қишлоқ қурилиш банк бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди
Ипотека-банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари тайинланди
Марказий банкка Коммерцбанк вакиллари ташриф буюрди