Туркия МИР карталарига муқобил сифатида ўзининг Troy миллий тўлов тизимини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий Aydinlik (Ойдинлик) газетаси ўз манбаларига таяниб хабар беради.
Нашрга кўра, икки мамлакат Марказий банклари ушбу масалани муҳокама қилмоқда.
Troy 2016 йилда Туркияда нақдсиз транзакциялар ҳажмини ошириш мақсадида ишга туширилган. Март ойи ҳолатига кўра, Туркияда 12 миллиондан ортиқ Troy пластик карталари муомалада бўлган. Аксарият турк банклари ушбу тизимдан фойдаланмоқда.
Туркия россиялик сайёҳлар орасида машҳур йўналишлардан бири. Сентябрь ойида АҚШ ва Буюк Британия томонидан иккиламчи санкцияларга тушиш хавфи ортидан Туркияда МИР карталарига хизмат кўрсатувчи банклар рус тўлов тизими билан ҳамкорлик тўхтатган эди. Шундан кейин МИР карталари учун муқобил излаш зарурати юзага чиқди.
Тасодифий хабарлар
Солиқ қўмитаси банк карталаридан фойдаланиш бўйича таклиф билан чиқди
AloqaBank “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” доирасида Visa Infinite картасини тақдим қилди
HUMO карталардан тўлов қилганда 1 фоиз кэшбек тўлаш тизими йўлга қўйилади