My.gov.uz порталида банк карталарини кўриш имконияти яратилди

29.09.2026 06:53

769

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) фойдаланувчиларга ўз номига расмийлаштирилган банк карталари ҳақидаги маълумотларни бир жойда кўриш имконини берувчи янги хизмат ишга туширилди. Карталар банклар кесимида картанинг бошидаги ва охиридаги тўртта рақами, тўлов тизими, валютаси, амал қилиш муддати ва ҳолати бўйича сараланган.

Фото: Bankers.uz

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) фойдаланувчиларга ўз номига расмийлаштирилган банк карталари ҳақидаги маълумотларни бир жойда кўриш имконини берувчи янги хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда порталнинг Телеграм-каналида хабар берилди.

Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталига кириб, "Банк карталари" бўлимини танлаш керак.

Ҳозирда хизмат тест режимида ишламоқда ва фақат Ўзбекистонда фаолият юритувчи тижорат банклари карталарини, хусусан, иловалар орқали масофадан очилган виртуал карталарни ҳам акс эттиради.

Карталар банклар кесимида картанинг бошидаги ва охиридаги тўртта рақами, тўлов тизими, валютаси, амал қилиш муддати ва ҳолати бўйича сараланган. 

Шунингдек, ягона портал орқали янги банк картасига онлайн буюртма бериш имконияти ҳам мавжуд. Фойдаланувчи хизматга кириб, рўйхатдаги банклардан бирини танлайди ва ариза юборади. Картани чиқариш нархини эса тегишли тижорат банки белгилайди. Ҳозирда my.gov.uz билан ҳамкорлик қилаётган 6 тижорат банки — Ўзсаноатқурилишбанк, Гарант банк, Ўзмиллийбанк, Алоқабанк, Халқ банки ва Бизнесни ривожлантириш банки карталарига масофавий буюртма берса бўлади.

Июль ойида қабул қилинган президент қарори билан фуқаролар ўз номига олинган СИМ-карталар ҳамда банк карталарини онлайн текшириш имкониятига эга бўлиши қайд этилган эди.

Теглар:

#банк-картаси

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган