Фарғонада сохта ҳужжатлар орқали қарийб 430 млн сўм кредит олган шахслар фош этилди

28.09.2026 07:20

128

Фарғона вилоятида 5 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, ҳеч қаерда расман ишламасалар-да, гўёки Миллий Гвардияга қарашли ҳарбий қисм хизматчилари сифатида сохта меҳнат шартномалари ва иш ҳақи маълумотномаларини тайёрлаб, Қува туманидаги банклардан биридан жами 428,8 млн сўм кредит олишга эришган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда сохта ҳужжатлар орқали кредит ажратилиши ҳолати фош этилди.

Аниқланишича, Фарғона вилоятида 5 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, ҳеч қаерда расман ишламаса-да, гўёки Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари экани тўғрисида сохта меҳнат шартномалари ҳамда даромадлари ҳақида сохта маълумотномалар тайёрлаган. Улар мазкур қалбаки ҳужжатларни тижорат банкининг Қува тумани филиалига тақдим этиб, жами 428,8 млн сўм кредит маблағини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда сохта ҳужжатлар орқали 25 млрд сўм кредитни ўзлаштириб юборганлар аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.



Теглар:

#талон_торож#фарғона

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган