Баҳодир Мирзаев Octobank раисига ўринбосар бўлди

11.09.2026 14:56

54

2023-2025 йилларда Garant bank'да бошқаруви раиси ўринбосари, кейинчалик бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ишлаган Баҳодир Алимович Мирзаев "Octobank" АЖ бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: LinkedIn

"Octobank" АЖ Кузатув кенгашининг 2026 йил 11 сентябрдаги қарорига асосан, Баҳодир Алимович Мирзаев банк бошқаруви раиси ўринбосари, бошқарув аъзоси лавозимига тайинланди. Қайд этилишича, Б.Мирзаевнинг мазкур лавозимга тайинлови учун тегишли тартибда Марказий банк розилиги олинган.

Баҳодир Мирзаев 1985 йилда туғилган. 2007 йил Тошкент давлат техника университетини, 2009 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2020 йилда Г.В.Плеханов номли Россия Иқтисодиёт университети Тошкент филиалини тамомлаган.

Б.Мирзаев меҳнат фаолияти давомида 2009-2017 йиллар "Ўзмиллийбанк" тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2017 йил сентябрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Пул-кредит ва валюта сиёсати шўъбасида фаолият юритган.

2023 йил январдан "Garant bank" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида, 2025 йил ноябрдан эса мазкур банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Жорий йилнинг февралида Баҳодир Мирзаев Garant bank бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимидан кетгани маълум бўлган эди.



Теглар:

#octobank#тайинлов#бошқарув

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган