Гарант банк Бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

18.01.2023 17:15

2 838

Гарант банк кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан Баҳодир Мирзаев банк бошқарув раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Bankers.uz

"Гарант банк" АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 11 январдаги баённомасига асосан, Баҳодир Алимович Мирзаев банк бошқаруви раиси ўринбосари, бошқарув аъзоси лавозимига тайинланди. Баённомада Б.Мирзаевнинг лавозимга киришиши учун Марказий банк рухсати олинганлиги қайд этилган.

Баҳодир Мирзаев 1985 йилда туғилган. 2007 йил Тошкент давлат техника университетини, 2009 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2020 йилда Г.В.Плеханов номли Россия Иқтисодиёт университети Тошкент филиалини тамомлаган.

Б.Мирзаев меҳнат фаолияти давомида 2009-2017 йиллар "Ўзмиллийбанк" тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2017 йил сентябрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Пул-кредит ва валюта сиёсати шўъбасида фаолият юритган.

Теглар:

#Гарантбанк#тайинлов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган