Апрелда олтин-валюта захиралари 1,9 млрд долларга кўпайди

12.05.2026 06:44

47

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари март ойидаги кескин пасайишдан кейин апрель ойида 1,9 млрд долларга ошган ва 70,9 млрд долларни ташкил қилган. Захиралар ўсишининг асосий омили олтин нархининг ошиши бўлган.

Фото: Bloomberg

Ўзбекистоннинг халқаро (олтин-валюта) захиралари март ойидаги кескин пасайишдан кейин яна ўса бошлади. Марказий банк маълумотларига кўра, мамлакат захиралари апрель ойида қарийб 1 млрд 901 млн долларга кўпайган ва ой якунида 70 млрд 891,9 млн долларни ташкил қилган.

Манба: Марказий банк

Захираларимиз таркибида олтиннинг физик ҳажми 40 минг трой унцияга камайиб, жами 13,32 млн трой унцияни ташкил қилган. Бироқ, апрель ойи давомида олтин нархининг 4553,95 доллардан 4625,80 долларгача ошиши захираларнинг олтин қисмини +743 млн долларга ошириб, 61,6 млрд долларга етказган.

Хорижий валютадаги захира активлари ҳажми ҳам март ойи давомида 1,151 млрд долларга кўпайган.


Теглар:

#олтин-валюта

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган