Ўзбекистоннинг халқаро (олтин-валюта) захиралари кетма-кет саккиз ойлик ўсишдан сўнг ва ниҳоят пасайиш қайд этди. Марказий банк маълумотларига кўра, мамлакат захиралари март ойида қарийб 8 млрд 96 млн долларга камайган ва ой якунида 68 млрд 990,5 млн долларни ташкил қилган.

Манба: Марказий банк
Захираларимиз таркибида олтиннинг физик ҳажми 280 минг трой унцияга кўпайиб, жами 13,3 млн трой унциядан ошган. Бироқ, март ойи давомида олтин нархининг 5174,10 доллардан 4553,95 долларгача тушиши натижасида захираларимиз таркибида олтининг қиймати жами 6,8 млрд долларга камайган.
Умуман олиб қараганда, ой давомидаги олтин нархининг тушиши захираларимизга 8,3 млрд долларлик манфий таъсир қилган.
Хорижий валютааги захира активлари ҳажми ҳам март ойи давомида 1,266 млрд долларга камайган.
