Ipoteka bank OTP Group мавжуд акциядорларига банкнинг оддий акцияларини имтиёзли шартларда сотиб олиш ҳуқуқини таклиф қилди.
2026 йил 18 март куни банк акциядорлари номинал қиймати 1,1 сўм бўлган 391,3 млрд дона оддий акция чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
Мазкур қўшимча акциялар 27 апрель куни Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди.
Банк 30 апрель куни маълум қилишича, 2026 йил 13 март ҳолатига шаклланган реестрга киритилган акциядорлар 10 календар куни ичида имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун акциядорлар акцияларни номинал қийматда (1,1 сўмдан) сотиб олиш бўйича банкка ёзма ариза тақдим этишлари лозим.
Айни пайтда Тошкент республика фонд биржасида банк акцияларининг бозор қиймати 2,78 сўмни ташкил этмоқда, бу эса номинал қийматга нисбатан 252 фоизга тенг.

Манба: Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
Маълумот учун, 2026 йил I чорак якунларига кўра, Ipoteka bank OTP Group 846,4 млрд сўм соф фойда қайд этиб, соф фойда бўйича Ўзбекистон банклари орасида етакчи бўлди.
