UZCARD акцияларига 5 баравар миқдорида дивиденд тўлайди

09.04.2026 13:44

152

UZCARD акциядорлари 2025 йилги соф фойданинг 282 млрд сўмлик қисмини дивиденд сифатида йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бунда компаниянинг бир дона оддий акцияси учун 5640 сўм ёки акция номинал қийматининг 564 % миқдорида дивиденд тўланади.

Фото: UZCARD

2026 йил 7 апрель куни "Ягона умумреспублика процессинг маркази" АЖ (UZCARD) акциядорлари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бир нечта масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Хусусан, акциядорлар жамиятнинг 2025 йилги соф фойдасининг 282 млрд сўмлик қисмини дивиденд сифатида йўналтириш бўйича қарор қилган. Бунда компаниянинг бир дона оддий акцияси учун 5 640 сўм ёки акция номинал қийматининг 564 % миқдорида дивиденд тўланади. Дивиденд 2026 йилнинг 7 апрелидан 6 июнига қадар компаниянинг 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра шакллантирилган акциядорлар реэстридаги акциядорларига тўлаб берилиши белгиланган. 

Бундан ташқари UZCARD Кузатув кенгаши аъзолари учун жами 9,1 млрд сўм миқдорида 2025 йил учун йиллик мукофот ҳам тўланиши маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, ERNST & YOUNG аудиторлик компанияси томонидан 2026 йил 13 мартда тасдиқланган компаниянинг 2025 молия йили учун йиллик ҳисоботига кўра, UZCARD 1,31 трлн сўм (ёки 108 млн АҚШ доллари) соф фойда олган.

Теглар:

#uzcard#дивиденд#соф_фойда

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган