Uzum Bank барқарор натижалари ҳамда мижозларга кундалик муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берадиган хизматларни яратгани учун тақдирланди. Банк рақамли моделни изчил ривожлантириб, молиявий хизматларни мамлакат аҳолиси учун қулай ва тушунарли қилмоқда. Хусусан, бугунги кунда Uzum Bank'нинг Visa карталаридан мамлакатнинг 5 миллиондан ортиқ аҳолиси фойдаланмоқда. Рақамли молиявий ечимларга бўлган юқори талаб танланган ёндашувнинг қанчалик тўғри эканини, шунингдек, Uzum Bank'нинг Ўзбекистонда нақд пулсиз тўловлар ва замонавий банк инфратузилмасини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини кўрсатади.
Ушбу мукофот рақамли ечимлар ҳамда экотизимга интеграциялашувга эътибор қаратиш – талабгир маҳсулотларни яратиш ва фойдаланувчилар билан биргаликда ўсиш имконини беришини тасдиқлайди.
Ғолибларни танлашда Global Finance асосий бизнес кўрсаткичларини – молиявий натижалар, маҳсулотларнинг ривожланиши ва қамров кўлами, шунингдек, соҳа мутахассислари (таҳлилчилар, маслаҳатчилар ва бозор иштирокчилари)нинг фикрини баҳолайди. Жорий йилда банклар беқарор иқтисодий вазиятни қандай енгиб ўтиши, барқарорликни сақлаб қолиши ва шу билан бирга, ривожланишда давом этишига алоҳида эътибор қаратилди.
"Биз ишимиз халқаро миқёсда юқори баҳоланганидан жуда хурсандмиз. Биз шунчаки банк эмас, балки экотизим ичида тўлақонли молиявий инфратузилмани яратмоқдамиз. Фойдаланувчи иловада Uzum Bank картасини расмийлаштириши ва ундан дарҳол фойдаланишни бошлаши, кейин эса зарурат туғилганда Uzum Market буюртма тарқатиш пунктларидан жисмоний картани олиб кетиши мумкин", — деди Uzum Bank бошқаруви раиси Светлана Хе.
Унинг таъкидлашича, "фойдаланувчилар харидлар учун кэшбэкларни олишлари, Uzum Market ва Uzum Tezkor'да махсус таклифлардан фойдаланишлари, йўл кирани арзонлаштирилган нархда тўлашлари, шунингдек, Ўзбекистондаги исталган банк карталарига бепул пул ўтказишлари мумкин. Бундай ёндашув молиявий хизматларни ўзбекистонликлар кундалик ҳаётининг табиий бир қисмига айлантиради".
Global Finance ҳақида
Global Finance — 1987 йилда ташкил этилган халқаро нашр бўлиб, дунёнинг 185 мамлакат ва минтақаларида 50 000 га яқин аудиторияга эга. GFMag.com сайтида глобал молия бозорларини ёритиш бўйича 38 йилдан ортиқ тажрибага асосланган таҳлилий материаллар ва мақолалар эълон қилинади. Global Finance штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган ва нашрнинг бутун дунё бўйлаб ваколатхоналари мавжуд. Global Finance мунтазам равишда банклар ва бошқа молиявий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орасида энг яхшиларни аниқлаб боради. Ушбу мукофотлар халқаро молия ҳамжамияти учун сифат ва профессионал эътирофнинг тан олинган мезонига айланган.
Ҳамкорлик асосида.
