Visa тўлов тизими асосида ишлайдиган Uzum Bank карталари сони 5 млндан ошди. Кешбек, Uzum Market буюртмаларига чегирмалар, жамоат транспортида саёҳат учун имтиёзлар, комиссиясиз нақд пул ечиб олиш ва бошқа бонуслар туфайли, атиги бир йил ичида карта бозордаги энг машҳур молиявий маҳсулотлардан бирига айланди.
Uzum Bank карталари ҳар куни тежашга: харидлар учун кешбек олиш, Uzum Market ва Uzum Tezkor сервисларидан фойдаланиш, арзонлаштирилган транспорт тўловлари ва Ўзбекистоннинг ҳар қандай банки карталарига комиссиясиз пул ўтказмаларида ёрдам беради. 2025 йилда мижозлар 37,2 млн маротаба жамоат транспортида саёҳат қилишди ва транспорт кешбеки орқали 46,6 млрд сўм тежашди. Банкоматлардан комиссиясиз фойдаланиш эса яна 13,5 млрд сўм тежаш имконини берди, кундалик харидлар эса 11,2 млрд сўм кешбек олишни таъминлади.
Uzum картаси миллионлаб одамлар учун кундалик молиявий воситага айланди — харидлар, пул ўтказмалари ва шахсий ҳамда оила бюджети бошқаруви учун. Мақсадимиз — мамлакат бўйлаб банк сервисларини осон, фойдали ва қулай қилиш, дейди банк бошқаруви раиси Светлана Хе.
— Албатта, бунда Uzum экотизимининг инфратузилмаси катта роль ўйнайди: Uzum Tezkor ва Uzum Market'даги чегирмалар, бутун мамлакат бўйлаб топшириш пунктларида картани олиш ва бир неча дақиқада бўлиб тўлаш имконияти беради. Бир неча йил олдин Uzum жамоаси мамлакатда электрон тижорат саноатини том маънода барпо этганидек, бугунги кунда биз финтеч хизматларини ривожлантириш ва оммалаштиришга фаол сармоя киритмоқдамиз.
Картани Uzum Bank мобил иловаси орқали бир неча дақиқада онлайн тарзда расмийлаштириш ва уни энг яқин Uzum Market буюртма топшириш пунктларидан олиш мумкин, бу айниқса ҳудудлар аҳолиси учун қулайдир. Шу тариқа замонавий финтеч ечимлари кичик ва чекка аҳоли пунктларига ҳам етиб бормоқда. Бугунги кунда карта эгалари бепул пул ўтказмалари, онлайн ва офлайн тўловлар, Uzum Nasiya орқали муддатли тўлов, бонус дастури ва бутун мамлакат бўйлаб 500 дан ортиқ банкоматлардан фойдаланишлари мумкин.
5 млн картасига етишиш рақами Ўзбекистонда рақамли молиявий ечимларга бўлган юқори талабни тасдиқлайди ва Uzum Bankнинг мамлакатдаги нақдсиз тўловлар ва замонавий банк инфратузилмасини ривожлантиришдаги ҳиссасига янада эътибор қаратилганлигини кўрсатади.
Ҳамкорлик асосида
