2026 йил 31 март куни бўлиб ўтган "APEX BANK" АЖ Кузатув кенгашининг йиғилишида умумий қиймати 200 млрд сўм бўлган банкнинг 200 млн дона оддий акциясини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.
Қўшимча чиқарилаётган номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 200 млн дона акция банкнинг амалдаги акциядорлари Пулатов Дилмурод Илясович ҳамда Мухитдтнов Хамидулла Нуритдинович ўртасида тенг улушда ёпиқ обуна йўли билан жойлаштирилади.
Акциялар жойлаштирилгандан кейин банкнинг устав капитали амалдаги 600 млрд сўмдан 800 млрд сўмга етказилади.
Эслатиб ўтамиз, APEX BANK 2025 молия йилини 95,6 млрд сўм соф фойда билан якунлаган эди.
