Февралда муаммоли кредитлар 896 млрд сўмга кўпайди

29.03.2026 13:53

189

Февраль ойи давомида Ўзбекистон банк тизимининг жами кредит портфели 3,3 трлн сўмга ўсиб, 613,7 трлн сўмдан ошди. Тизимдаги жами муаммоли кредитлар ҳажми кетма-кет иккинчи ой асосан давлат банклари ҳисобига 896 млрд сўмга кўпайган.

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели февраль ойида қарийб 3,3 трлн сўмга ўсиб, кредит қўйилмаларининг умумий қолдиғи 613,7 трлн сўмдан ортган.

Давлат банкларида, хусусан, Агробанк (+1 трлн 772 млрд сўм), Халқ банки (+636 млрд сўм), Алоқабанк (+584 млрд сўм), Микрокредитбанк (+231 млрд сўм), Туронбанк (+139 млрд сўм) ларда портфель ошган бўлса, Ўзсаноатқурилишбанк (-1 трлн 13 млрд сўм), Асакабанк (-514 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (-225 млрд сўм), Бизнесни ривожлантириш банки (-60 млрд сўм) да кредит портфели камайган. Умумий ҳисобда давлат банклариниг умумий кредит портфели нисбатан "камтаргина" +1,55 трлн сўмга ошган.

Бошқа банклардан Hamkorbank (+1 трлн 74 млрд сўм), Open Bank (306 млрд сўм), Hayot Bank (+301 млрд сўм) да кредит портфели нисбатан бирмунча фаолроқ ўсган.

Шунингдек, Ипотека-банк (-432 млрд сўм), TBC Bank (-386 млрд сўм), Капиталбанк (-238 млрд сўм) ларда кредит қўйилмалари камайган. Жами бошқа банклардаги портфел миқдори 1,77 трлн сўмдан кўпроқ ўсган.

Кредит қўйилмалари таркибидаги муаммоли кредитлар ой давомида 896 млрд сўмга ошган. Ўсишга асосан давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори 923 млрд сўмга кўпайиши сабаб бўлган дейиш мумкин.

Давлат банклари орасида Ўзмиллийбанк (+396 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (+331 млрд сўм), Асакабанк (+159 млрд сўм) ларда NPL ошган бўлса, Туронбанк (-29 млрд сўм), Халқ банки (-24 млрд сўм), Микрокредитбанк (-16 млрд сўм), Бизнесни ривожлантириш банки (-1 млрд сўм) ларда NPL камайган.

Бошқа банклардан Ипотека банк (-311 млрд сўм), Универсалбанк (-25 млрд сўм) ларда муаммоли кредитлар миқдори нисбатан камайган.

Муаммоли кредитларнинг жами кредит қўйилмаларидаги улуши ой бошидаги 3,17 фоиздан 3,30 фоизгача ошган.

Манба: Марказий банк маълумотлари

Эслатиб ўтамиз, январь ойида муаммоли кредитлар 1,3 трлн сўмга ортган эди.


Теглар:

#NPL#муаммоли_кредитлар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган