Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели январь ойида қарйиб 6,4 трлн сўмга ўсиб, кредит қўйилмаларининг умумий қолдиғи 610,3 трлн сўмдан ортган.
Давлат банкларининг аксариятида, хусусан Ўзмиллийбанк (+1 трлн 436 млрд сўм), Агробанк (+1 трлн 109 млрд сўм), Алоқабанк (+872 млрд сўм) ларда портфель ошган бўлса, фақатгина Асакабанкда (-266 млрд сўм) қўйилма камайиб, давлат банклариниг умумий кредит портфели +4,39 трлн сўмга ошган.
Бошқа банклардан Hamkorbank (+777 млрд сўм), Капиталбанк (+557 млрд сўм), Анорбанк (+387 млрд сўм), Hayot Bank (+296 млрд сўм), Asia Alliance Bank (+220 млрд сўм)да кредит портфели нисбатан фаолроқ ўсган.
Шунингдек, TBC Bank (-709 млрд сўм), Ипотека-банк (-119 млрд сўм), КДБ Банк Ўзбекистон (-111 млрд сўм) ларда кредит қўйилма камайган. Жами бошқа банклардаги портфелнинг 1,99 трлн сўмдан кўпроқ ўсган.
Муаммоли кредитлар ой давомида 1 трлн 306 млрд сўмга ошган. Ўсиш давлат банкларида 912 млрд сўм, бошқа банкларда 394 млрд сўмга муаммоли кредитлар миқдори кўпайиши натижасида рўй берган.
Давлат банклари орасида Ўзсаноатқурилишбанк (+379 млрд сўм), Алоқабанк (+163 млрд сўм), Асакабанк (+168 млрд сўм) ларда NPL ошган бўлса, Бизнесни ривожлантириш банки (-11 млрд сўм), Халқ банки (-6 млрд сўм), Агробанк (-4 млрд сўм) ларда NPL камайган.
Бошқа банклардан Ипотека банк 126 млрд сўм, Гарант банк 74 млрд сўм, Hayot Bank 36 млрд сўмларда муаммоли кредитлар миқдори нисбатан ортган.
Муаммоли кредитларнинг жами кредит қўйилмаларидаги улуши ой бошидаги 2,99 фоиздан 3,17 фоизгача пасайган.

Манба: Марказий банк маълумотлари
