"Hayot Bank" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли баённомасига кўра, Обиджон ОдиловичНоркулов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
О.Норкулов 1984 йилда туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини “Иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2005 йилда “Асака” АТБ Автотранспорт филиалининг Кредитлаш бўлими автокредитлаш сектори мутахассиси лавозимидан бошлаган.
2005-2015 йилларда “Асака” АТБ тизимида турли лавозимларда, хусусан, пул муомаласи, валюта айирбошлаш операциялари, экспорт-импорт ва айирбошлаш операциялари бўлимларида ишлаган. Кейинчалик банкда Кредитлаш бўлими бошлиғи, шунингдек Мини-банк бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
О.Норкулов 2011-2012 йилларда собиқ “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ (ҳозирги Бизнесни ривожлантириш банки) Тошкент минтақавий филиалида Нақд пул маблағлари берилиши устидан мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
2015-2018 йилларда Халқ банки тизимида, хусусан, дастлаб Яккасарой филиали бошқарувчиси ўринбосари, кейинчалик Сергели филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаган.
Обиджон Норкулов 2018 йилнинг июн ойидан "Asia Alliance Bank" АТБ бошқарув раиси ўринбосари, 2023 йил ноябрь ойидан жорий йил февраль ойига қадар мазкур банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ, жорий йил февраль ойи бошида Hayot Bank бошқарув раисига Жамолхўжа Омонхўжа ўғли Тошпўлатхўжаев ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
