Yangi bank омонатчиларига компенсациянинг 98 фоизи тўлаб берилди

25.02.2026 09:40

304

Бизнесни ривожлантириш банки Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Ориповнинг маълум қилишича, 2026 йил 25 февраль соат 10:00 ҳолатига 5 480 нафар жисмоний шахсга 202 млрд сўм омонат маблағлари тўлаб берилди. Бундан ташқари, 56 та юридик шахсга 2 млрд 739 миллион сўм, 13 нафар ЯТТга 209 млн сўмдан ортиқ компенсация маблағлари тўлаб берилган.

Фото: БРБ

Аввал хабар берганимиздек, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан "Yangi bank" АЖ омонатчиларига кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўловлари амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов ушбу жараёнларнинг бориши ва натижалари ҳақида ахборот берди.

Фото: БРБ

Брифингда қайд этилишича, 2026 йил 25 февраль соат 10.00 ҳолатига 5 минг 480 нафар жисмоний шахсга 202 миллиард сўм омонат маблағлари тўлаб берилди. Бундан ташқари, 56 та юридик шахсга 2 миллиард 739 миллион сўм, 13 нафар якка тартибдаги тадбиркорга 209 миллион сўмдан ортиқ компенсация маблағлари тўлаб берилди.

Брифингда ўтган қарийб бир ой давомида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан умумий ҳисобда 5 минг 549 нафар омонатчига 204 миллиард 873 миллион сўмдан зиёд маблағ тўлангани маълум қилинди.

Фото: БРБ

Бу кафолатланган омонатлар бўйича жами тўлаб берилиши лозим бўлган компенсация маблағларининг 98 фоизини ташкил этади.

Жисмоний шахслар компенсация тўловларини "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг BRB мобил иловаси орқали онлайн тарзда банк карталарига ўтказиши ёки банкнинг жамғарма омонатига жойлаштиришлари мумкин.

Шунингдек, компенсация маблағларини банкнинг ҳудудлардаги исталган банк хизматлари марказларидан нақд пул шаклида олишлари мумкин.

Фото: БРБ

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга компенсация тўловлари "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг ҳудудлардаги банк хизматлари марказларига ташриф буюриш орқали мазкур банкнинг ўзида ҳисоб рақам очиш ёки бошқа банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Таъкидлаш лозимки, компенсация тўловларини олиш учун омонатчилардан ҳеч қандай қўшимча тўлов талаб этилмайди.

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки#Yangi_bank#компенсация

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган