Click акциядорларига 36 млрд сўм дивиденд тўлайди

16.01.2026 10:48

158

"Click" АЖ акциядорлари компания тақсимланмаган фойдасининг 36 млрд сўмлик қисмини дивиденд шаклида тўлашга қарор қилди. Бунда муомаладаги ҳар бир оддий акция учун 1 800 сўмдан тўланади. Қолган 114,63 млрд сўм кейинги қарор қабул қилингунга қадар тақсимланмаган фойда шаклида қолдирилади.

Фото: Click

2026 йил 15 январда "Click" АЖ Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Click'нинг 150 625 463 000,00 сўмлик тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш бўйича қарор қабул қилинди. Қарорга кўра, компаниянинг 36 млрд сўмлик тақсимланмаган фойдаси оддий акция эгаларига дивиденд тўлашга йўналтирилди. Бунда муомаладаги ҳар бир оддий акция учун 1 800 сўмдан тўланади.

Тўловлар қонунчиликка мувофиқ Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестиция воситачиси орқали пул кўринишида 2026 йил 16 мартига қадар тўлаб берилади.

Қолган 114,63 млрд сўм кейинги қарор қабул қилингунга қадар тақсимланмаган фойда шаклида қолдирилади.

Бундан олдин 2025 йил 14 ноябрида "Click" АЖ ўзининг акциядорларига дивиденд тўлаш учун 36 млрд сўм ажратган ва 150,63 млрд сўмни тақсимланмаган фойда сифатида қолдирган эди.

Эслатиб ўтамиз 2025 йилнинг январь-октябрь ҳолатига кўра, Click 235,7 млрд сўм соф фойда олган ва ўша даврда балансида 191,41 млрд сўм тақсимланмаган фойда бўлган.

Теглар:

#click#соф_фойда

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган