Ўзмиллийбанк 2025 йил якуни бўйича ҳисоботини Ягона корпоратив ахборот порталига жойлади.
Ҳисобот даврида банк активлаи 144,75 трлн сўмни ташкил қилган ва йил бошига нисбатан 6,7 % га ошган.
Активларнинг асосий қисмини (68,7 %) соф кредит ва лизинг операциялари 99,44 трлн сўмни ташкил қилган. Кредитлар ва лизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун 5,94 трлн сўмлик захира яратилган.
Ҳисобот даврида банкнинг асосий воситалари 1,71 трлн сўмни ташкил қилган. Кредит ҳисобларида сотиб олинган бошқа активлар қиймати 1,01 трлн сўмни ташкил қилган.
2025 йилнинг IV чорагида қимматли қоғозлари миқдорини 7,27 трлн сўмдан 8,63 трлн сумга (+1,36 ёки 18,8% га), қимматбаҳо металлар, тангалар, тошларни эса 35 минг сўмдан 23,00 млрд сўмга оширган.
2025 йилда Ўзмиллийбанкнинг фоизли даромадлари 17,54 трлн сўмни, фоизсиз даромадлари эса 11,43 трлн сўмни ташкил қилган бўлса, фоизли харажатлари 11,75 трлн сўмни, фоизсиз харажатлари 1,20 трлн сўмни ташкил қилган.
Йил давомида банк ўзининг кўп минг кишилик ходимларига 1,35 трлн сўм ойлик иш ҳақи тўлаган ва бу харажат жами операцион харажатларининг (2,76 трлн сўм) 48,8 % ини ташкил қилган. Банк тўлаши лозим бўлган фойда солиғи 386,30 млрд сўмни ташкил қилиб, соф фойдаси 1,91 трлн сўмга етган. Ўзмиллийбанкнинг соф фойдаси олдинги йилга нисбатан 11 фоизга ёки 196,84 млрд сўмга ўсган.
