МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармасида янги тайинловлар амалга ошди

19.12.2025 11:06

343

Ойбек Бахрамович Абдушукуров Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва молиявий иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи — Бош бухгалтер лавозимига, Афзал Асқар ўғли Фозилов эса Бош бошқарманинг Нархлар ва иқтисодий кутилмалар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Марказий банк

Ойбек Бахрамович Абдушукуров Марказий банк Тошкент шахар Бош бошқармаси Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва молиявий иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи — Бош бухгалтер лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Абдушукуров мазкур бош бошқармада инспекция йуналишида ишлаган. Шунингдек меҳнат фаолияти давомида валюта назорати, молиявий мониторинг, нархлар ва иқтисодий кутилмаларни ўрганиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

О.Абдушукуров Тошкент Молия Институтини бакалавр ҳамда магистратура босқичларини Халкаро Молия (Texas A&M) йуналиши бўйича битирувчиси ҳисобланади.

Тижорат банкларида меҳнат фаолияти давомида собиқ Қишлоққурилишбанк (ҳозирги Бизнесни ривожлантириш банки) ва Капиталбанкда Ички аудит йўналишларида фаолият юритган.

Шунингдек, Афзал Асқар ўғли Фозилов эса Бош бошқарманинг Нархлар ва иқтисодий кутилмалар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. 

А.Фозилов 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий – 2016 йилда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университетини тамомлаган.

2016 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш буйича ички назоратни мувофиқлаштириш бошқармасида, 2017-2019 йилларда Банклар ва нобанк кредит ташкилотлар назорат қилиш бошқармасида, 2019-2023 йилларда Тижорат банклари давлат мақсадли дастурлари ижросини мониторинг қилиш бошқармасида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлангунга қадар - 2023 йилдан Кредит ташкилотларни инспекция қилиш бошқармаси Бош инспектори бўлиб ишлаб келган.

Аввалроқ Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Нодир Исматов Сергели туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:

#тайинлов#Марказий_банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган