InFinBank бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

12.12.2025 09:54

565

2018 йилдан "InFinBank" АЖ Сергели филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келган Шохрух Шухрат ўғли Иноятов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: InFinBank

"Invest Finance Bank" акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг тегишли баённомасига асосан, Шохрух Шухрат ўғли Иноятов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари, бошқарув аъзоси этиб тайинланди. Мазкур тайинлов Марказий банк билан белгиланган тартибда келишилгандан сўнг, расман кучга киради.

Шохрух Иноятов 1985 йил туғилган, 2007 йил Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг "Халқаро иқтисодий муносабатлар" факультетини бакалавр босқичини, 2009 йил мазкур универститетнинг "Кредит" йўналиши магистр босқичларини тамомлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия Академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви академиясини магистр босқичларини битирган.

Ш. Иноятов банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2003 йилда бошлаган. 2003-2013 йилларда "Асакабанк" АЖда турли лавозимларда ишлаган.

"InFinBank" АЖ тизимидаги меҳнат фаолиятини 2013 йил мартдан Амалиёт департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан бошлаб, 2013-2018 йилларда Зангиота филиали бошқарувчиси, 2018 йил декабрь ойидан ҳозирги вақтга қадар Сергели филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, "InFinBank" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахтиёржон Самадович Джураев ноябрь ойи охирида мазкур банк бошқаруви раиси этиб тайинланганди

Теглар:

#инфинбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган