Доллар курси йил бошидан бери қарийб минг сўмга қадрсизланди

19.11.2025 17:01

310

АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси бугун 29,77 сўмга пасайиб, 11 910,93 сўмни ташкил қилди. 2025 йил бошидан ҳисоблаганда, доллар сўмга нисбатан 993,98 сўмга ёки 8,3 фоизга арзонлади.

Фото: Bankers.uz

Марказий банк расмий валюталар курсида 20 ноябрдан 1 долларнинг расмий курси 29,77 сўмга пасайиб 11 910,93 сўм этиб белгиланди. Бу 2025 йил 10 август куни доллар курси 408,03 сўмга кўтарилиб, 12075,03 сўмга етганидан бери кузатилган энг паст кўрсаткичдир.

Доллар курси 2025 йил бошидан бери 993,98 сўмга ёки 8,3 фоизга қадрсизланди. 14 февраль куни курс 13 000 сўмдан ошгандан кейин пастлай бошлади ва доллар ўша кунги қийматидан 1 093 сўмга пасайди.

Шунингдек, евро курси 54,74 сўмга тушиб, 13784,52 сўмни ташкил қилди. Рубль курси эса 0,09 сўмга ошиб, 147,49 сўмга тенг бўлди.

Марказий банкнинг ички валюта бозори шарҳида қайд этилишича, январь-сентябрь ойларида асосий савдо ҳамкорлар валюта курслари динамикасида россия рубли долларга нисбатан 27 фоизга, хитой юани – 2,5 фоизга, корея вони – 5 фоизга мустаҳкамланган бўлса, қозоқ тенгеси – 4,6 фоизга қадрсизланган.

Теглар:

#доллар#валюта_курси

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган