Шерзод Турапович Маджитов "APEX BANK" АЖ бошқаруви раисига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда банкнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилинди. Тайинлов тегишли тартибда Марказий банк билан келишилган.
Ш.Маджитов 1988 йил туғилган. У банк соҳасида 16 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, меҳнат фаолиятини Микрокредитбанкда мутахассис лавозимидан бошлаган. Кейинчалик Ўзсаноатқурилишбанк ва Азия Альянс банкларда турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Ш.Маджитов APEX BANK'да чакана бизнес йўналишини ривожлантиришга масъул бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида Сергей Гимадиев APEX BANK бошқаруви раиси этиб тайинланганди.
