"Poytaxt Bank" АЖ Кузатув кенгашининг 2025 йил 20 октябрдаги қарорига кўра, банк бошқаруви таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, 2024 йил август ойидан Банкнинг Корпоратив бизнес блоки раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Акмал Эркинович Ходжакулов бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Ходжакулов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йил Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт Академиясининг бакалавр босқичини, 2010 йил Банк-молия Академиясининг магистратура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида 2006 йилдан 2024 йилгача АТ "Алоқабанк" тизимида турли лавозимларда, хусусан, 2012-2024 йилларда банкнинг Навоий, Юнусобод, Миробод филиаллари ва Амалиёт бошқармаси раҳбари, кейинчалик минтақавий менежер ва Тошкент вилояти филиали (ҲККМ) бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Акмал Ходжакулов лавозимга тайинлангунга қадар "Poytaxt Bank" акциядорлик жамияти Корпоратив бизнес блоки раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, бошқарув раиси ўринбосари в.б. сифатида ишлаб келаётган Аброр Турғунов ҳам мазкур лавозимга тасдиқланиши кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойи охирида Дилшод Пўлатов "Poytaxt Bank" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган эди.