АҚШ долларининг курси ўтган йил бошидаги даражага қайтди

23.06.2025 16:40

235

АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий курси кетма-кет пасайишда давом этиб, 12410,99 сўмгача тушди. Бу каби курс охирги марта 2024 йилнинг 25 январида кузатилган эди (1 доллар = 12 412 сўм).

Фото: Sora AI

Марказий банк томонидан 24 июндан амал қиладиган валюталар расмий курси эълон қилинди. Унга кўра, доллар курси Ўзбекистон валютасига нисбатан 85 сўм 95 тийинга пасайиб, 12 410,99 сўмни ташкил қилди. Бу каби курс охирги марта 2024 йилнинг 25 январида кузатилган эди (1 доллар = 12 412 сўм).

2025 йил бошидан буён доллар курси сўмга нисбатан 509 сўм 49 тийинга қадрсизланди. Июнь ойи мобайнида сўмнинг долларга нисбатан қиймати 357,27 сўмга ошди.

Ўзбек миллий валютасининг шунингдек, бошқа валюталарга нисбатан ҳам қадри ошди. Евро курси 23 июнга нисбатан 167,33 сўмга, фунт стерлинг 253, 75 сўм, Россия рубли 1 сўм, Хитой юани 13,53 сўмга тушди.

Фото: Марказий банк

Доллар курсининг пасайиши

Доллар курси дунё бўйича охирги уч йилдаги энг паст даражага тушиб кетди. АҚШ валютаси шу йил бошидан буён асосий валюталар саватига нисбатан деярли 10 фоизга пасайган (DYH).

Фото: Reuters

Reuters агентлигининг ёзишича, долларнинг қадрсизланиши бошқа мамлакатлар учун кутилмаган валюта ҳаракатларига олиб келиб, иқтисодий ўсиш ва инфляцияга билвосита таъсир кўрсатмоқда.

АҚШнинг савдо сиёсатидаги тезкор ўзгаришлар бозорларни безовта қилгани ва Федерал захира тизими (Federal Reserve) фоиз ставкаларини пасайтириши кутилаётгани сабабли, доллар охирги уч йилдаги энг паст даражага тушиб кетди, бу эса дунёдаги энг йирик иқтисодиётдан чиқиб кетиш эҳтимолини кучайирмоқда.

Европа Марказий банки маълумотларига кўра, АҚШ доллари июнь ойида еврога нисбатан 0,9689 долларлик кўрсаткичдан 0,8684 долларга тушган (-0,1 доллар).

Инфографика: Европа Марказий банки

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўмнинг мустаҳкамланишига таъсир қилаётган омиллар ҳақида ёзган эдик.

Теглар:

#валюта_курси

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган