Garant bank акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади

02.06.2025 18:33

321

Жорий йил 25 июнда "Garant bank" АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилади. Йиллик йиғилишда Банк Кузатув кенгашининг айрим аъзолари ваколатини муддатидан олдин тугатиш ва Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, банкнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Фото: Garant Bank

Garant bank акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 25 июнь куни соат 16:00 да Тошкент шаҳри, С.Барака кўчаси 78-уйда жойлашган банк биносида ўтказилади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот келтирилган.

Йиғилишда банк Кузатув кенгашининг 2024 йил фаолияти натижалари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш, банк Бошқаруви раисининг Банкнинг 2024 йил молиявий – хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш, банкнинг 2024 йилги фаолияти бўйича ташқи аудиторининг хулосасини эшитиш, йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан Кузатув кенгашининг айрим аъзолари ваколатини муддатидан олдин тугатиш ва Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш (янги таҳрирда) каби масалалар ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари, акциядорлар банк ташқи аудиторини тасдиқлаш ва уни хизмат ҳақининг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисида, банкнинг балансдан ташқари моддаларда ҳисобга олинадиган активлар ҳисобварағидаги кредитлар ва ҳисобланган фоизларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида, Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш (янги таҳрирда) тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2025 йил 19 июнь ҳолатига тузилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Garant bank акцияларининг деярли 100 фоиз улушига эгалик қилиб келган Рауф Камилджанов ўз улушини тадбиркор Азиз Ахраровга сотгани маълум бўлган эди. А.Ахраров, шунингдек, Garant bank'нинг янги сайланган Кузатув кенгашига ҳам раислик қилади.

Теглар:

#Гарантбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган