Octobank BS/2 билан ҳамкорликда банкоматларни “ақллироқ” қилади

30.05.2025 15:38

203

Octobank 28-29 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган PLUS форуми доирасида BS/2 халқаро финтех компанияси билан меморандум имзолади. Компаниялар биргаликда Octobank банкоматлари ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш нуқталари тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Фото: Octobank

Octobank BS/2 халқаро финтех компанияси билан меморандум имзолади — у бутун дунё бўйлаб банкларга замонавий банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизимларини ишга туширишга ёрдам беради. Келишув 2025 йил 28-29 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган PLUS форуми доирасида имзоланди.

Меморандумни имзолаш маросимида Octobank томонидан ҳужжатни бошқарувчи директор — Чакана савдо блоки раҳбари Рустам Рафиков, BS/2 томонидан эса — компания бош директори Идракас Дадашовас иштирок этди.

Фото: Octobank

Компаниялар биргаликда Octobank банкоматлари ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш нуқталари тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда: уларнинг функционал имкониятлари янада кенгаяди, улардан фойдаланиш эса янада осон ва қулай бўлади.

Нималар ўзгаради?

  • нақд пулни нафақат берувчи, балки қабул қилувчи қурилмалар улушининг ортиши ҳисобига банкоматлар тармоғи модернизация қилинади;
  • улар орқали хизматларга тўлов қилиш, ҳисобни тўлдириш ва валюта айирбошлаш янада қулай бўлади;
  • банкоматлар янада ишончли ишлайди — масофадан бошқариш ва нақд пулни “ақлли” тақсимлаш тизими жорий этилади;
  • хавфсизлик даражаси ошади — банкоматларга кириш электрон қулфлар ва бир марталик пароллар билан ҳимояланади.

Томонлар келишувни уч йил муддатга имзоладилар.

Маълумот учун, Octobank — Ўзбекистонда фаолият юритувчи универсал рақамли банк. Банк хусусий ва корпоратив мижозлар учун кенг кўламли молиявий хизматларни таклиф этади.

BS/2 — Литванинг Penki kontinentai компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи халқаро финтех компанияси. Банк ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ечимлари: банкоматлар, ресайклерлар, қурилмаларни бошқариш учун дастурий таъминот, киберхавфсизлик ва таҳлил тизимлари бўйича ихтисослашган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Octobank IT Park билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#octobank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган