Octobank IТ Park резидентларига халқаро бозорга чиқиш учун интернет-эквайринг тақдим этади

21.04.2025 14:55

146

Octobank IT Park билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ушбу ҳамкорлик IT Park технопарки резидентларига Octobank интернет-эквайринг ёрдамида тўловларни дунёнинг барча бурчагидан қабул қилиш имкониятини беради. Бу Ўзбекистон IT-компанияларининг халқаро бозорга чиқишини осонлаштиради.

Фото: Octobank

Octobank ва IT Park ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди: энди IT Park технопарки резидентлари Octobank интернет-эквайринг ёрдамида тўловларни дунёнинг барча бурчагидан қабул қилишлари мумкин. Бу Ўзбекистон IT-компанияларининг халқаро бозорга чиқишини осонлаштиради.

Ҳамкорлик шартларига кўра, Octobank технопарк резидентлари — ўйин хизматлари ва SaaS ечимларини ишлаб чиқаётган стартапларга трансчегаравий ҳисоб-китоблар учун тўлов инфратузилмасини тақдим этади. Бундай ҳамкорлик резидентларга халқаро тўловлардан тезкор ва хавфсиз фойдаланиш имкониятини яратади, бу эса уларнинг глобал бозордаги фаолиятини осонлаштиради ва рақобатбардошлигини оширади.

Фото: Octobank

“Биз IT Park’нинг изчил фаолиятини ва ҳар бир резидентни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини юқори баҳолаймиз. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон IТ-компанияларини янги бозорларга чиқиш учун воситалар билан таъминлаб, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кучайтиради”, деди Электрон тижорат департаменти директори Павел Лимаренка.

IT Park вакиллари ҳам ушбу ҳамкорлик резидентларнинг экспорт имкониятларини кенгайтиришда муҳим қадам бўлишига умид билдирди.

“Ишончимиз комилки, ушбу меморандум резидентларимизнинг экспорт имкониятларини кенгайтиришда муҳим қадам бўлади ва уларга глобал рақамли иқтисодиётга тезроқ интеграциялашиш имконини беради”, дея таъкидлади Технопаркнинг IТ-хизматлар экспортини ривожлантириш бўйича директори Махлиё Муксинова.

Маълумот ўрнида, Octobank — Ўзбекистон бозорида 20 йилдан ортиқ фаолият юритаётган универсал банк. Банк рақамли хизматлар ва эквайрингни ривожлантирмоқда. Central Asia Expo E-commerce форумида Octobank “Электрон тижорат бўйича Ўзбекистондаги 2024 йилнинг энг яхши экваер банки” мукофотига сазовор бўлди.

IT Park — IT-компанияларнинг ўсишига, хорижий бозорларга чиқишига ва давлат томонидан қўллаб-қувватланишига ёрдам берувчи технопарк. Резидентлар орасида— юзлаб стартаплар, жумладан, халқаро жамоалар ҳам бор.

Теглар:

#octobank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган