2025 йил 19 июнь куни соат 10:30 да "Ориент Финанс" ХАТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган Банк Бош офисида ўтказилади.
Банк акциялорлари йиллик йиғилишда 2024 йил учун йиллик ҳисоботни тасдиқлаш, банк Кузатув кенгашининг 2024 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тинглаш, банк соф фойдасини тақсимлаш, шу жумладан 2024 йил натижалари бўйича дивидендлар тўлаш каби масалаларни кўриб чиқади.
Шунингдек, йиғилишда банк Бошқаруви Раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш, банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, банк Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш, банк Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш каби масалалар муҳокама қилиниши белгиланган.
Бундан ташқари акциядорлар қуйидаги масалаларни кўриб чиқади:
- 2024-2030 йилларда "Ориент Финанс" ХАТБни ривожлантириш стратегияси ижроси натижаларини кўриб чиқиш
- 2024 йил якунлари бўйича Банкнинг молиявий ҳисоботларини аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш;
- Банкда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
- "Кўзда тутилмаган вазиятлар" ҳисобварақларида ҳисобга олинган Банкнинг умидсиз активларини ундириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботни тинглаш;
- 2025 йил якуни бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини, унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш;
- Банкнинг эълон қилинган капиталининг чекланган миқдорини ошириш;
- "Янги таҳрирдаги "Ориент Финанс" ХАТБ ички назорати тўғрисидаги низом"ни тасдиқлаш;
- "Янги таҳрирдаги "Ориент Финанс" ХАТБ Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот ва компенсацилар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом"ни тасдиқлаш;
Эслатиб ўтамиз, Ориент Финанс банк 2024 йилда 901,1 млрд сўм соф фойда олган эди.