2025 йил 10 июнь куни, соат 11:00 да “Мадад Инвест Bank” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот келтирилган.
Йиғилиш Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган банк биносида ўтказилиши белгиланган бўлиб, кун тартибида банк Бошқарув раисини тайинлаш, Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш, Кузатув кенгашига янги аъзоларни сайлаш каби ташкилий ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Кун тартибидан ўрин олган масалалар:
- Банк фаолиятининг 2024 йил якунлари бўйича Бошқарув ҳисоботини тасдиқлаш;
- Банк фаолиятининг 2024 йил якунлари бўйича банк Кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш;
- Банк 2024 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссияси ҳисоботи (хулосаси) ни тасдиқлаш;
- Банкнинг 2024 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, жумладан бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда аудиторлик ташкилоти хулосасини тасдиқлаш;
- Банкнинг 2024 йил фаолияти якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш;
- Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш;
- Банк Кузатув кенгашига янги аъзоларни сайлаш;
- Банк Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш;
- “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва/ёки қайта сайлаш;
- “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Бошқарув раисини тайинлаш;
- Аффилланган шахслар билан битимлар ва йирик битимлар тузиш тўғрисида;
- Банкнинг “умидсиз” активларини ундириш бўйича 2024 йил учун кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида;
- Банк таркибида масъулияти чекланган жамият шаклидаги лизинг компанияси очиш ва Банкга тегишли бўлган нотурар жойни масъулияти чекланган жамият шаклидаги лизинг компаниясига устав фондини шакллантириш мақсадида бериш;
- Банк Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни тасдиқлаш;
- Банкнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Мадад Инвест Банк Бошқарув раиси Улуғбек Таваккалов лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Сафарали Рахматуллаев бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.