Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Ўтказилган мониторингларда оммавий ахборотларда “Tenge Bank” АТБ томонидан “Tenge 24” орқали “Осонгина” онлайн микро қарз 50 млн сўмгача берамиз” мазмунидаги жойлаштирилган рекламалар аниқланган.
Мазкур реклама ахборотларида “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддаси талабларига асосан молиявий хизматларни кўрсатишда шартноманинг муҳим шартлари (микроқарз йиллик фоизи, микроқарз муддати, микроқарз миқдори) кўрсатилмаганлиги маълум бўлди, бейилади хабарда.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Tenge Bank” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўлланилган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилгани айтилди.
Эслатиб ўтамиз, Tenge Bank'га март ойида ҳам жарима қўлланилган эди.
Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилни қўшиб ҳисоблаганда жами 15 та банк жаримага тортилди.