Ўзмиллийбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади

06.05.2025 15:03

728

2025 йил 26 май куни "Ўзмиллийбанк" АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш кун тартибидан 11 та масала ўрин олган.

Фото: Bankers.uz

2025 йил 26 май куни “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот берилди.

Банк акциядорлари йиғилиши кун тартибига 11 та масала киритилган бўлиб, унда 2024 йил якунлари бўйича Бизнес-режа бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи, банк гуруҳининг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича консолидациялашган йиллик ҳисоботини тасдиқлаш кабилар ўрин олган.

Кун тартибида, шунингдек, қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

  • “Ўзмиллийбанк” АЖ йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
  • “Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2024 йил натижалари бўйича Кузатув кенгаши ҳисоботини тинглаш;
  • “Ўзмиллийбанк” АЖ 2024 йил якунлари бўйича соф фойдасини (тақсимланмаган фойда ҳисобрақами билан бирга) кўриб чиқиш;
  • “Ўзмиллийбанк” АЖнинг устав капиталини ошириш масаласини кўриб чиқиш;
  • “Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2024 йил якунлари бўйича ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
  • “Ўзмиллийбанк” АЖнинг аффилланган шахслари билан тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  • “Ўзмиллийбанк” АЖнинг ташкилий тузилмасига (структурасига) ўзгартириш киритиш.
  • “Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2025-2027 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.

Йиғилиш Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган банк биносида ўтказилиши белгиланган. Акциядорлар реестри 2025 йил 22 май санасида шакллантирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзмиллийбанк 2024 йилда 1 трлн 722 млрд сўм соф фойда олган эди.


Теглар:

#ўзмиллийбанк#акциядорлик

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган